UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Матчмейкерлар ўрнида бўлганимда шундай қилган бўлардим". Порье Царукян учун рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда 0 17:24Дастин Порье жангга тайёрлигини ва рақиб кимлигини айтди 0 17:01UFC рейтинги янгиланди: Улберг ўрнида қолди, Доминик Рейес пастлади 0 16:39"UFC'да ҳар доим доғистонлик чемпион бўлади" - Анкалаев 0 16:16Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади 0 15:53Аспиналл Анкалаев - Перейра жангига тахмин билдирди 0 15:30Тадей Погачар кетма-кет иккинчи марта ЖЧ ғолибига айланди 0 15:09"У буни яширишга уриниб кўрди". Анкалаев Перейра биринчи жангда қўрққанини айтди 0 14:45"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади 0 14:24Кроуфордга ютқазган Сауль Альварес операция бўлди 0 14:03Хотамбек Бойназаров октябрь ойида UFC'да жанг қилиши мумкин 0 13:42Учта ёш тоифасида Жаҳон чемпиони Айтжан Халмахановга Президент совғаси — уч хонали уй берилди + ФОТО 0 13:21Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин 0 13:00Мозес Итаума Усик билан эҳтимолий жанг берувчи элиминаторда иштирок этишдан бош тортди 0

07 фев 14:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов вазнини ўзгартириш, 500 евро, ўтмиши ва бошқа мавзулар ҳақида (батафсил)

Теглар :  Маҳмуд Мурадов
Хабарингиз бор, Маҳмуд Мурадов кеча эрта тонгдан Тошкентга қайтиб келди.

Куннинг иккинчи қисмида Мурадов иштирокида "Befit Pro" спорт мажмуасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон ММА ассоциацияси вакиллари, ОАВ ҳамда ёш спортчилар иштирок этишди. Анжуман аввалида сўз олар экан "Барчангизни шу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Учрашув учун ташкилотчилардан миннатдорман. Чет элда 10 йил давомида яшаб, уйга қайтганингизда бу даражада кутиб олиниш ёқимли. Бу фақатгина менинг эмас, барчамизнинг ғалабамиз. Ижтимоий тармоқлар орқали қўллаб-қувватлаганингизни ҳис қилдим ва бу менга янада масъулият юклайди. Менга ишонч билдирганингиз учун ҳаммангизга раҳмат айтаман"-деди, қаҳрамонимиз. 

Шундан сўнг йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан спортчимизга юзландилар:

“Мен ҳеч қачон рақиб танламаганман, сизга кимни рақиб қилиб беришса шу билан жанг қиласиз. Ким бўлишидан қатъи назар биз жангга кучли тайёрланамиз.

Болалигимда кикбоксинг, жанговор самбо билан шуғулланганимни кўп гапирганман. Илк бор телевизор орқали Фёдор Емеляненконинг жангини кўрганман ва ўшанда унга қизиқишим ортган. Шу спорт турида ўзимни синаб кўриш хоҳиши уйғонган ва буни фақат Чехияда қилиш имконияти бўлди. Менда ҳатто машғулот залига тўлаш учун 500 евро пул йўқ эди, уларга ҳизмат қилиш эвазига залда текин шуғулланганман, карьерам аввалида 6 марта мағлубиятга учрадим, аммо мен курашишда давом этдим. Буларнинг барчаси тажриба, тажрибани эса пулга сотиб олиб бўлмайди.

Вазнимни ўзгартириш? Бир нарсани ҳар ким қандай хоҳласа шундай кўради. Бу вазнда Bellator, UFC чемпионлари бор. Кучлилар билан бир вазнда жанг қилишни истайман ва бу жуда қизиқарли. Танамни ўзим яхши биламан. 93 кг да ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман.

"Маҳмуд Мурадовнинг ҳаётини бир китоб деб тасаввур қилсак қайси вароқларини йиртиб ташлаган бўлардингиз?" деган саволга қуйидагича жавоб берди:

"Ҳеч қайси вароғини олиб ташламаган бўлардим. Ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайман. Тўғри, қийин вақтлар кўп бўлди, лекин буларнинг ҳаммасига шукр дейман ва тақдир менга бундан ҳам яхши кунларни тайёрлаб қўйганига ишонаман. Менда шундай ҳарактер бор: бошлаган ишимни нима бўлганда ҳам охиригача етказаман.

ММАнинг олимпиадага кириши абсурд. Агар кирса мен бундан фақат хурсанд бўламан.

Нимадан қўрқаман? Ота-онамни йўқотишдан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман" - деди журналистлар саволларига жавоб берар экан. 

Матбуот анжуманини Ўзбекистон ММА Ассоциациясининг вилоятлардаги бўлинмалари ҳам Zoom платформаси орқали кузатиб бордилар. Саволларига жавоб олар экан, спортчимизга  келгуси жангларда ҳам муваффақият тиладилар. Шунингдек, Мурадовга вилоятларга ҳам чиқиб ёшларга мотивация улашиш, ўз маҳорати билан ўртоқлашиш таклифи ҳам берилди. Кун қаҳрамони эса вилоятларга бориб ёш спортчилар билан учрашиш режаси борлигини билдирди. Тадбир сўнгида Маҳмуд Мурадов энг яхши 5 та савол эгасига ўзи ҳамда Ўзбекистон ММА Ассоциациясининг эсдалик совғaларини топширди. Қизиқарли ва узоқ давом этган матбуот анжумани фотосессияга уланиб кетди. Шундан сўнг UFCчимиз ёш издошларига мастер-класс кўрсатди. Унда асосан рақибнинг ҳолатига қараб ҳаракатланиш, жанговор самбонинг октогондаги устун жиҳатлари, масофа сақлаб керакли пайтда ҳужумга ўтиш усулларини ўргатди. 

Бу каби учрашувлар орқали бўлажак юлдузларда юксалишга бўлган ишонч янда ортиши табиий. 

Сaрвиноз Рахмонқулова, Хуршида Абдикулова тайёрлади

ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг