UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0

15 ноя 11:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималарни билиш лозим? Tезкор нокаутлар устаси, UFC'да 5 та жанги бекор бўлган, уни Хабиб билан таққослашган!

Хабар берганимиздек, ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги рақиби россиялик Алиасхаб Хизриев бўлади.

Ушбу жанг 2024 йилнинг 3 февраль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади.

Хўш, Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималарни билиш лозим? Қуйида ушбу саволга жавоб излашга ҳаракат қиламиз...

2020 йилнинг сентябрь ойида Алиасхаб Хизриев Тhe Ultimate Fighter мусобақасида иштирок этди ва у ерда қандай даража соҳиби эканлигини исботлаб, UFC билан шартнома имзолади. Доғистонлик жангчи ММАдаги илк жангларини M-1 Global мусобақасида ўтказган. У ерда саккизта жангда октагонга кўтарилиб, жангларининг тенг ярмини биринчи раунднинг ўзида якунлашга эришган. Шундан сўнг, жангчи FNG промоушени билан шартнома имзолади ва ерда тўртта жангда иштирок этиб, учтасини биринчи раунднинг ўзида якунлашга эришди. FNG промоушенида чемпионликка эришгандан сўнг, Алиасхаб Хизриевни тезда Хабибга тенглаштиришни бошлашди. 

Уни UFC'нинг янги Хабиби деб атай бошлашди. Чемпионлик камаридан сўнг 31 ёшли жангчи UFC Тhe Ultimate Fighter'да иштирок этиш имконига эга бўлди. У рақибини биринчи раунднинг ўзида бўғиб қўя қолди ва Данадан тезроқ навбатдаги рақибни беришни сўради. Бу вақт орасида Али UFC'нинг машҳур менежерлари Али Абдел-Азиз ва Ризван Магомедов билан ишлашни бошлади. 

Бу эса ўз фойдасини бериши аниқ эди. Алиасхаб Хизриев ва UFC ўртасида шартнома имзоланганига бир ярим йил бўлди, аммо шу вақт оралиғида Алиасхабнинг тўртта жанги бекор бўлиб улгурди.

Аммо у тўртинчи уринишдан кейин, 2022 йилнинг 26 март куни UFC октагонида кўриниш берди. Қизиғи, ўша куни унинг пешонасига ҳамюрти Денис Тьюлиулин билан жанг қилиш ёзилган экан. У рақибини иккинчи раундда муддатидан олдин мағлуб этди.

Алиасхаб UFC'даги иккинчи жангини 2023 йил 23 сентябрь куни австралиялик Якоб Малкунга қарши ўтказиши керак эди. Бироқ бу сафар ҳам жанг бекор бўлди ва Хизриевнинг UFC'даги "отмен" бўлган жанглари сони 5 тага етди.

Жангларнинг бекор бўлиш сабабларига қарайдиган бўлсак, 5 та жангнинг 2 таси Алиасхаб туфайли, 2 таси рақиблар ва 1 таси ковид пандемияси туфайли бекор қилинган. Маҳмуд билан жанг Алиасхаб учун UFC'да ўтказадиган иккинчи жанги бўлармикан? Ёки бекор бўлган олтинчи жанги?

Энг қизиғи, ўзимизнинг "қоракўз" Маҳмудда ҳам UFC'да бекор бўлган жанглар талайгина!

Статистикага қарайдиган бўлсак, лигада Мурадовнинг шу кунгача 7 та жанги бекор бўлган ва уларнинг 4 таси Маҳмуд Мурадовга тегишли сабаб билан ўтказилмаган. Яна 2 та жангда рақиблар "отказ" беришган. Биргина жанг ковид пандемияси туфайли ўтказилмай қолган.

Нима ҳам дердик, бу жанг, амалга ошган тақдирда (!) қизиқарли бўлиши аниқ. Аммо жанг кимнингдир жароҳати ва бошқа сабаби билан бекор қилинса, UFC бу сафар уларга қандай чора кўриши ундан ҳам қизиқ!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг