UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

31 янв 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Маҳмуд Мурадовнинг рақиби ҳақида нималар биламиз? Доғистонда туғилиб, Германияда муҳожир бўлган Абусупьян Магомедов!

Муҳмуд Мурадов 11 март куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC Fight Night мусобақаси доирасида доғистонлик Абусупьян Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.

Бунгача спортчилар 2022 йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган UFC турнирлардан бирида жанг қилишлари лозим эди. Бироқ, Маҳмудда виза билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабаб, ушбу тўқнашув амалга ошмай қолганди. 

Мана энди UFC яна бир бор ушбу тўқнашувни амалга оширишга уриниб кўради. Сайтимиз ходими Ниғмонхўжа Нозимов Маҳмуднинг бўлажак рақиби Абусупьян Магомедов ҳақидаги маълумотларни тақдим этганди. Ушбу архив материални яна бир маротаба эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Абусупьян Магомедов аслида ким?

Абусупьян Магомедов 1990 йилнинг 2 сентябрь санасида Доғистонда туғилган.

Ажойиб ва ҳар хил услубларда рақибларини нокаут қиладиган жангчи. Россиядан Германияга кўчиб ўтган. PFL 2018 Гран-приси финалчиси.

Абусупьян Магомедов 1990 йилнинг 2 сентябрь санасида Доғистонда туғилган. Абуснинг ёшлиги тоғли Доғистонда ўтган. Барча доғистонлик болалар сингари Абусупьян ҳам ёшлигидан курашга қизиққан. Курашдаги илк қадамларини Уллубия Салават қўл остида ўрганган. Устозининг гапларига қараганда, болакай ҳеч қачон ортга чекинмаган ва доим охиргача курашган. Партерда яхши кураш тушишига қарамай, Магомедов боксни ҳам яхши кўрган. Аммо, Доғистонда боксга эътибор яхши эмасди. Унинг боксга ўтишига эса оиласининг Германияга кўчиб кетиши сабаб бўлган. Абусупьян тезда Европанинг марказига кўникди ва у ерда кикбоксинг билан шуғулланишни бошлади. Бу эса тез орада ўз самарасини берди. 

У 20 ёшида ММАда дебют қилди. Абус дастлабки саккизта жангида ғалаба қозонди. Шундан сўнг унга кучли промоушенлар қизиқиш билдира бошлади. Бироқ тўққизинчи жангида у Шталга қарши октагонга кўтарилди ва мағлуб бўлди. Бу мағлубиятдан сўнг Абусупьян Магомедов янада кучли бўлиб қайтди. У бир нечта яхши жангларда иштирок этди. Орада мағлубиятлар ҳам бўлди, бироқ мағлубиятида ҳам ажойиб ҳаракатлари эвазига мухлислар меҳрини қозонди. Шундан сўнг, 2018 йилда дунёнинг энг кучли бешта промоушенлари қаторидан ўрин олган PFL билан шартнома имзолади. PFL Гран-присининг финалига қадар етиб борди ва финалда Луис Тейлорга мағлуб бўлди.

Шундан сўнг Абусупьян Магомедов иккита жангда иштирок этди ва 2021 йилда UFC билан шартнома имзолади. Лекин UFC'да дебют қилиш учун ҳам унга деярли икки йил керак бўлди. Чунки унинг Жеральд Миршерт (Маҳмуд Мурадовни мағлуб этган жангчи) ва Алиасхаб Хизриевга қарши жанглари маълум сабабларга кўра бекор бўлди. Ҳатто, унинг 5 июнь куни "Йил нокаути соҳиби" Хоакин Бакли билан жанги ҳам бекор қилинди. Шундан сўнг Маҳмуд билан сентябрь ойида жанг қилиши лозим эди. Бироқ, Париж мезбонлик қилган UFC турнирида у Маҳмуд билан эмас, германиялик Дастин Стольцфусга қарши жанг қилди ва рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.  

Энди Абусупьян Магомедов март ойида АҚШда ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовга қарши октагонга кўтарилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг