UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

03 июл 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадовнинг сўнгги рақиби бўлмай қолган Мишель Перейра "Сфера"да жанг қилади

Йилнинг шов-шувли бўлиши кутилаётган Riyadh Season Noche UFC турнири карди яна бир жанг билан бойиди.

Ўрта вазн тоифаси вакили Мишель Перейра Энтони Эрнандесга қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг 14 сентябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги маҳобатли "Сфера" аренада бўлиб ўтади.  

Бразилиялик 31 ёшли Мишель Перейра 8 та ғалабали серия билан келмоқда. У шу йилнинг май ойида Рио-де-Жанейрода ўтган UFC 301 турнири доирасиданг жангининг 54-сониясидаёқ украиналик Игорь Потеряни мағлубиятга учратганди. Аслида ўша жангда Потерянинг ўрнида Маҳмуд Мурадов бўлиши керак эди. Лекин Мурадов бўйнидаги яраси сабаб жангдан бой тортган ва кейинчалик UFC`дан четлатилганди. 

Америкалик 30 ёшли Энтони Эрнандес эса шу йилнинг февралида кетма-кет бешиничи ғалабасини тантана қилган эди. У Анахаймда ўтган UFC 298 турнирида россиялик Роман Копиловни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Айни пайтда Мишель Перейра UFC ўрта вазнлилар рейтингида 13, Энтони Эрнандес эса 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг