UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

12 июн 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор Махачев - Порье жангига муносабатини билдирди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор UFC 302 турнирини танқид остида олди.

Ирландияликнинг айтишича, марказий жанги Ислам Махачев ва Дастин Порье ўртасидаги енгил вазн чемпионлиги учун бўлган тўқнашуви учун 500 000 пуллик трансляция сотилган.

"UFC 302 турнири учун 500 минг пуллик трансляция сотилибди. Бу шунчаки тешик кулча, бошқа таъриф топа олмадим", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Конор.

Махачев чемпионлик ҳимоя жангининг сўнгги бешинчи раундида Порьени бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Яқинда Исламнинг менежери унинг мижози Конор билан жанг қилишга қарши эмаслигини айтганди. 

"Конор Чендлерни биринчи раунднинг ўзида нокаут қилиши мумкин. У жаҳон спортидаги катта номлардан бири. Уни яхши кўрасизми ёки йўқ, агар у Майклни мағлуб этса, Данадан чемпионлик учун имконият сўрайди. Шундай бўлган тақдирда, Ислам ҳам бу жангга йўқ демайди. Бу катта жанг ва табиийки, катта пуллар", - деди Абдел-Азиз Submission Radio радиосига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида яримўрта вазн тоифасида ўтказиладиган жанг 29 июнь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг