UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

05 июн 12:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор ўзи иштирокидаги бекор бўлган матбуот анжуманига муносабат билдирди

Икки кун аввал икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда унинг бўлажак рақиби, америкалик Майкл Чендлер ўртасида матбуот анжумани ўтказилиши керак эди.

Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида ўтказилиши белгиланган жанг бекор қилинганди. Ташкилотчилар эса бунга нима сабаб бўлганига изоҳ ҳам беришмаганди. Конор бу вазиятга ўз фикрини билдириб, Майкл Чендлер билан жангига бағишланган матбуот анжуманининг қолдиришига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

"Биз UFC билан Дублинда матбуот анжумани ўтказишга келишиб олгандик. Лекин бизга алоқадор бўлмаган ҳолатлар сабаб бу тадбир бекор қилинди. Ирландиялик мухлислардан, ҳамюртларимдан, бутун дунёда менга бефарқ бўлмаган инсонлардан ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолат учун узр сўрайман. Ҳамиша сизнинг қўллаб-қувватлаб туришингизни ҳис қилганман. Октагонга қайтиб, барча даврлардаги энг ажойиб шоу кўрсатишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди уч йиллик танаффусдан сўнг "қафас"га қайтаётган Конор. 

Эслатиб ўтамиз, яримўрта вазнда ўтказиладиган Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жанги 29 июнь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади. UFC раҳбари Дана Уайтнинг хабар беришича, бу турнир учун рекорд даражада - 20 миллион долларлик чипталар сотиб бўлинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг