UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0

26 авг 17:19
Янгиликлар

Бошқалар

Мамлакатимизда баскетболни янада оммалаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Баскетбол
Кеча Республикамизда баскетбол спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди. Йиғилишда баскетболнинг ривожи йўлида олиб борилаётган ишларни тўла даражада қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Ҳозирги кунда ушбу спорт тури билан 669 нафар мураббий ва 12 000 дан ортиқ спортчилар шуғулланиб келаётган бўлсаларда, баскетбол республикамизнинг барча ҳудудларида бир хил даражада ривожланган деб бўлмайди.

Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқув дастурида баскетбол спорт тури киритилган ва дарсдан кейин шуғулланувчилар мавжуд бўлишига қарамасдан, турли ёшдаги терма жамоаларни шакллантириш, селекция ишларига етарли эътибор қаратилмаётганлиги, охирги йиллар давомида халқаро майдонда арзирли натижалар қўлга киритилмаётганлиги, бундан ташқари Миллий терма жамоаларнинг ҳам рақобатбардошлилик даражаси юқори эмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида, ҳар бир ўқув муассасаларида спорт заллари мавжуд бўлсада, бу имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги, кўплаб турар-жой мавзеларида, маҳаллаларда, чекка қишлоқларда ўйин майдончалари шуғулланувчилар эҳтиёжини қондира олмаётганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, йиғилишда баскетболнинг оммавийлигини янада ривожлантириш, унинг томошабоплиги ва ҳомийларини шакллантириш зарурияти, эркаклар, аёллар, талабалар ва болалар баскетбол лигаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, барча ёшдаги терма жамоаларнинг мураббийлар штабига селекция ишларига эътибор қаратиш, йил якуни бўйича Бош мураббийлар фаолиятига алоҳида баҳо берилиши каби вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида спорт ўйинлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ва Бош мураббийлар олдига давлат ва ҳомийлик кўмаги ёрдамида миллий чемпионатни Осиё, Европа ва бошқа давлатлардаги етакчи баскетбол лигалари даражасига кўтариш, мураббийлар ва ҳакамларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро мусобақаларни тегишли ташкилий даражада ташкил этиш учун халқаро экспертларни янада фаол жалб қилиш бўйича муҳим вазифалар қўйилди.

Шунингдек, мамлакатимизда спорт ўйинларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
26 авг 17:33:46
Hurshid 2331
Хозир Узбек баскетболчиларини борлигига ишонмиман. Умуман Узбекистонда Баскетболчилар борми 1ки йукми?
+1   
26 авг 17:32:58
Hurshid 2331
1972 йилда Товоксойлик Козокистонлик-Узбекистонлик Баскетболчи Алжан Жармухамедов, СССР таркибида олимпия уйинларида АКШнинг энг зур уйинчиларини маглубиятга учратган. Алжан Жармухамедов Тошкентнинг СКА командасида уйнаган. Ушанда СССР баскетболчилари тарихда ягона АКШни ютган команда булган.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг