UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 апр 15:14
Янгиликлар

Хоккей

Манба — "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати иштирокчилари рўйхатидан чиқарилиши ёки тўлиқ Қозоғистонга кўчиб ўтиши мумкин

Спорт журналисти Шерзод Нурматов ўзининг Telegram'даги саҳифасида "Ҳумо" жамоасининг келажаги мавҳум қолаётганини очиқлади.

"Норасмий маълумотларга қараганда, "Ҳумо" хоккей клуби кейинги мавсум қайси чемпионатда иштирок этиши номаълум. Сабаби Қозоғистонда яқин келажакда қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин, унга кўра хорижий клублар ушбу мамлакат чемпионатида ўйнай олмайди.

Яна бир миш-мишга кўра, "Ҳумо" Қозоғистонда қўним топади. Жамоа янги йил пайтида Тошкентга келади. Таркиб эса 90% қозоғистонликлардан иборат бўлади", деб ёзган Нурматов.

Аввалроқ, Тошкентнинг "Ҳумо" клубида якунига етган мавсумда Қозоғистон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритиш имконияти мавжуд эди, бироқ чемпионат регламентига кўра, совриндор жамоа хорижий бўлгани учун медаллар Тошкент клубига берилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг