08 сен 15:12
Янгиликлар
"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди
"Ал Қодисия" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Маҳамаду Сангаренинг трансферини эълон қилди.
19 ёшли франциялик футболчи Саудия Арабистони клуби билан 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер суммаси расман очиқланмаган. “GiveMeSport” маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" футболчи учун тахминан 1 миллион доллар олган.

Сангаре 2025 йилнинг ёзида ПСЖдан "Манчестер Сити"га эркин агент сифатида ўтганди. У инглиз клубининг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Сангаре Франциянинг ўсмирлар терма жамоаларида тўп тепади.
Ҳавола :
Манба : GiveMeSport
Фикрлар