05 сен 17:12
Янгиликлар
Футбол
"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда
"Атлетико Мадрид" вингери Алекс Баэна "Манчестер Сити" ва Англия Премьер-лигасининг бошқа вакиллари эътиборига тушди.
Манбага кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Сити”, "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, “матрасчилар” Баэнани сотишни режалаштирмаяпти, шунинг учун январь ойида битим жуда мураккаб ҳисобланади.
Аммо, манба маълумотларига кўра, юқорида санаб ўтилган барча клублар ҳеч бўлмаганда ўз омадини синаб кўришга ҳаракат қилади. Музокаралар январь ойида бошланиши ва трансфер фақат келаси ёзда амалга оширилиши эҳтимолдан холи эмас.
Баэна Испания Ла Лигасининг янги мавсумида учта ўйин ўтказиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ҳавола :
Манба : Caught Offside
Фикрлар