07 июн 00:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО)
Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Амирхон Алихўжаев фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.
У Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Mangu 3 турнири доирасида эронлик Алиреза Шариати билан баҳс олиб борди.
3 раундга мўлжалланган ярим ўрта вазн тоифасидаги беллашув дастлабки беш дақиқаликдаёқ ниҳоясига етиб, Амирхон рақибини сабмишен эвазига муддатидан аввал таслим этди.
Маълумот учун, Амирхон Алихўжаев бугунги ғалабаси орқали рекордини 13 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Алиреза Шариати учун эса мазкур мағлубият карьерасидаги саккизинчиси бўлди.
Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар