03 июл 18:51
Янгиликлар
Марадона боксни яхши кўрарди: у Тайсон билан дўст бўлган ва жангларни кассеталарда томоша қиларди. У ҳатто жаҳон чемпиони билан ҳам жанг қилган!
Диего Марадона боксни яхши кўрарди: у Майк Тайсон билан дўст бўлган, Муҳаммад Алига қойил қолди ва аргентиналикларнинг жангларини ўтказиб юбормади. 1996 йилда у собиқ жаҳон чемпиони Сантос Ласиарага қарши рингга чиқди.
Марадона боксни католик отаси туфайли севиб қолган - у буни эркаклар спорти деб атаган ва Муҳаммад Алини кўриб йиғлаган
Марадона камбағал католик оиласида ўсган, у оилада бешинчи фарзанд эди. Диего болалигидан отаси Дон Диего каби боксга меҳр қўйган. Марадона футболчи бўлгач боксчи ватандошларининг жангларини кузатиб борди. Аргентина терма жамоаси дарвозабони Луис Ислас: "Марадона телевизорда бокс томоша қилишни жуда яхши кўрарди"- деган интервьюларининг бирида.
1981 йилда Марадона Лас-Вегасга йўл олди. Вегасда отаси билан Сугар Рей Леонарднинг Томас Хирнсга қарши афсонавий жангини томоша қилди ҳамда у ерда Муҳаммад Али билан учрашганда кўз ёшларини тийиб тура олмади. Футболчи 1994 йилда Майк Тайсон билан бирга ТВ учун интервью берган. "У менинг қаҳрамоним ва дўстим эди. Диегони қаттиқ ҳурмат қилардим. Унинг йўқлиги жуда билинади", - деди Тайсон футболчининг ўлимидан кейин.
1996 йилда Марадона жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилди - рақиб ундан 14 кг енгилроқ чиқди. Диего дурангга лойиқ эди ва якунда у ҳазил сифатида ҳакамни калтаклади
Марадона нафақат жангларни кузатарди, балки машғулотларда ҳам иштирок этган: 1996 йилда у уч раунд давом этган кўргазмали жангда жаҳон чемпиони Сантос Ласиарга қарши рингга чиққан. Ўшанда Марадона 36 ёшда эди: ўша ватқда у Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клубида ўйнарди. Клуб унга афсона сифатида боксдаги дебютини ўтказишга руҳсат берган.
Сантос Ласиар Аргентинанинг энг яхши боксчиларидан бири ҳисобланган. У 1981 йилда Жанубий Африкада маҳаллий боксчи Питер Матебулани нокаутга учратиб, WBА камарини қўлга киритган ва юлдузга айланган. 15 йилдан сўнг Ласиар нафақага чиқди. У Марадона билан дўст бўлган. Жанг олдидан берган интервьюсида Диего боксга бўлган муҳаббат отасидан ўтганини айтди:
"Мен барча аргентиналикларнинг жангларини кўраман. "Наполи"да ўйнаганимда жангларни ёзиб олмасам, улар мен учун касеталарни Италияга юборишди. Мен бутун ҳаётим давомида боксни яхши кўрардим, отам бу ҳақиқий эркакларнинг машғулоти эканлигини тушунишимга ёрдам берди. Баъзилар буни спорт эмас, дейишади. Лекин менимча, бокс эркаклар учун энг яхши спорт тури. Бу спортда кучли техникага эга бўлган, ақлли инсон ғолиб бўлади".
Тарозида Марадона 75,3 кг, Ласиар 61,45 кг натижа кўрсатди. Ринг Кордовадаги "Генерал Паз Жуниорс" спорт залида ўрнатилди. Жангчилар шлемларда жанг қилишган. Марадона яхши ҳаракат қилди: у зарбалар берди, Ласиар эса зарбаларни усталик билан четлаб ўтди. Бу кўргазмали жанг бўлди – якунда спортчилар ҳазил сифатида ҳакамни калтаклашига сал қолди.
Жангдан сўнг Марадона тўп билан виртуоз шоу кўрсатди. Жангдан тушган барча маблағ хайрияга йўналтирилди. Марадона жанг дўстона тарзда ўтганини тан олди: "Менинг бокс тушиш ниятим йўқ эди. Ҳар бир аргентиналик орзусини рўёбга чиқарган ҳолда, Ласиарга қарши рингга чиққанимдан жуда хурсандман".
Марадона футбол майдонида Испания қироли олдида муштлашган – у уч ойга дисквалификация қилинган. Шундан сўнг у "Барселона"ни тарк этди
Ласиарга қарши жанг Марадонанинг видеога тушган биринчи жанги эмас. 1984 йилда "Барселона" Испания кубоги финалида "Атлетик" билан ўйнади. Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг "Атлетик" футболчилари Марадонага нисбатан қўполлик қилишди.
Ўшанда Марадона энг қиммат футболчи эди: 1982 йилда у "Бока Хуниорс"дан рекорд даражадаги 1,2 миллиард песет (8 миллион доллар) эвазига сотиб олинганди. Марадонага қарши ўйинда "Қассоб" лақабли кучли ҳимоячи Андони Гойкочеа гол урди. 1983 йил сентябрида у қўполлик билан Марадонанинг тўпиғини синдирди – унинг фаолияти хавф остида эди, бироқ Диего майдонга қайтди.
1984 йилги Испания кубоги финалида Гойкочеа Марадонани яна мағлуб этди. Учрашув “Атлетик”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва трибунадагилар Марадона ва унинг отасини ҳақорат қилишди. Бу майдонда катта муштлашув билан якунланди: аввалига Марадона "Атлетик"нинг захирадаги футболчиси Мигель Анхел Солни тиззаси билан (жағини синдириб) нокаутга учратди, кейин эса бутун жамоа ишкалга аралашиб кетди.
"Атлетик" футболчилари бунга дош бера олишмади, Гойкочеа аралашиб, Марадонани кўкрагига тепиб йиқитди. Жамоадошлари Диегога ёрдам беришди, шундан сўнг тартибсизлик оммавийлашди. Мухлислар стулларни синдириб, майдонга тушиб кетдилар, вазиятга полиция ҳодимлари ҳам қўшилди.
Стадионда Испания қироли Хуан Карлос ҳамда минглаб мухлислар бор эди. Полиция жанжални бостирди ва "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига олиб кетди. "Марадона қандай жанжал чиқарганини ва шундан кейин майдонда қандай тартибсизликлар юзага келганини кўриб, ниҳоят тушуниб етдимки, биз бир йўлда эмасмиз", - деди ўша пайтдаги "Барселона" президенти Хосеп Луис Нунес.
Клубда Диего жанжал ва режим бузилиши туфайли муаммоли деб ҳисобланган. Клуб президенти рухсатсиз кетиб қолмаслиги учун Диегонинг паспортини ҳам олиб қўйган. Жанжал билан боғлиқ воқеадан сўнг Марадона уч ойга дисквалификация қилинди. Аммо "Барселона" ундан қутулганидан кейин - Диего "Наполи"га ўтди ва у ерда афсонага айланди.
Хориж сайтлари асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади
Фикрлар