UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0

27 ноя 07:06
Янгиликлар

Футбол

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

Теглар :  ЖеноаШомуродов
"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг