18 окт 15:17
Янгиликлар
Футбол
Мареска АПЛ рекордини ўрнатди
"Манчестер Сити" шанба куни ўз мухлисларини "Ипсвич" устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан хушнуд этди.
"Шаҳарликлар" Премьер-лиганинг дастлабки 7 та турининг барчасида ғалаба қозонишди.
Squawka статистик мутахассислари "Манчестер Сити" устози Энцо Маресканинг рекордини қайд этишди. У Премьер-лига тарихида янги жамоа билан дебют мавсумдa чемпионатдаги дастлабки еттита ўйинининг барчасида ғалаба қозонган биринчи мураббийга айланди.
Премьер-лиганинг навбатдаги турида "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"га қарши ўйнайди. Аммо ундан олдин, 20 октябрь куни Энцо Мареска жамоаси Чемпионлар лигасида АЕКга қарши майдонга тушади.

Ҳавола :
Фикрлар