UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

17 фев 08:16
Янгиликлар

Бошқалар

Марказий Осиё баскетбол ассоциациясининг штаб-квартираси Тошкентга кўчирилди

Теглар :  Баскетбол
13 февраль куни Алмати шаҳрида Марказий Осиё баскетбол ассоциацияси (CABA)нинг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқаро баскетбол федерациялар ассоциацияси (FIBA)нинг Осиё минтақаси бўйича Бош котиби Агоп Хаджирян ҳамда Конфедерацияга аъзо мамлакат вакиллари иштирок этишди. Мазкур йиғилишда ўзбек баскетболи учун тарихий бўлган воқеликлардан бири рўй берди. 

Унга кўра, ташкилотнинг штаб-квартираси Тошкент шаҳрига кўчирилди. Қувонарлиси, Конференция давомида бир йўла икки нафар ҳамюртимиз CABAнинг Марказий Кенгаш таркибига кирди. Ўзбекистон баскетбол федерациясининг биринчи вице-президенти Хуршид Ғиёсов CABAда ғазначилик бўлимини бошқарадиган бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон баскетбол федерацияси Бош котиби Равшан Ғаниев минтақавий Конфедерацияда ҳам Бош котиб сифатида иш юритади.

Маълумот учун, мазкур Конфедерация Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон баксетбол федерацияларидан ташкил топган. Бунгача ташкилот қароргоҳи Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида жойлашган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг