UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0

28 фев 18:47
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Мартабали меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни билан танишишди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизда бўлиб турибди.

Бугун мартабали меҳмонлар Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди.

 

Расмийларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди. Даставвал фахрий меҳмонларга бунёдкорлик лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. 100 гектар майдонда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футболга ихтисослашган асосий стадион, 6 та ёпиқ ва 13 та очиқ иншоотлар барпо этилмоқда. Барча объектларга энг замонавий ва илғор компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган қопламалар ётқизилади.

Ҳусайн Ал Мусаллам лойиҳага юқори баҳо берди. Айниқса, унда сув спорти турлари, енгил атлетика ва ўйин спорт турлари учун қурилаётган ареналар катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, велодром лойиҳаси Осама Ал Шафарнинг эътиборини тортди. Осиё велоспорт конфедерацияси раҳбари Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лапартьенга объект ҳақида ўзининг ажойиб таассупотларини сўзлаб беришини маълум қилди. Зеро, Марказий Осиёда Қозоғистон ва Туркманистонда велотрек иншоотлари бўлса ҳам, Тошкентда қад ростлайдиган велодром UCI томонидан қўйилган энг сўнгги талабларнинг барчасига жавоб бера олиши билан ажралиб туради.

Мутасаддилар суҳбат давомида ареналарда синов мусобақаларини ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашди. ООК Бош директори бу борада ўз тавсияларини билдириб, ташкилот ҳамиша ёрдамга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг