UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0

06 окт 14:02
Янгиликлар

Каратэ

Машаққатдан топилган эъзоз ФОТО

Ўғил-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишда, уларнинг истеъдодларини шаклланишида, спортга бўлган иштиёқни кучайтиришда, оммавийликка эришишда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг устоз-мураббийлари ҳам туман ёшларини спортга ошно этиш йўлида жонкуяр. БЎСМда  спортнинг каратэ, футбол, эркин кураш, стол тенниси бадиий гимнастика, енгил атлетика, бел олиш кураши, турон, қўл тўпи, бокс, сузиш, оғир атлетика, баскетбол, дзюдо, таэквондо, ўзбек жанг санъати турлари бўйича 2284 нафар ўғил-қизлар мунтазам тўгаракларга қатнашади. 

Машғулотларда тобланиб, иродаси кун-сайин мустаҳкам бўлаётган БЎСМ тарбияланувчилари мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда совриндорлар сафидан муносиб ўрин олиб, шода-шода медаллар билан қайтаётгани спорт мактабининг тажрибали мураббийларидан иборат жамоанинг меҳнатсеварлигидан, ўз касбининг фидоийлари эканлигидан далолат. 

Мазкур БЎСМ директори Комилжон Одиловни кўпчилик спорт мутахассислари яхши танийди. Камтар инсон, лекин спорт унинг ҳаёти. Ҳар куни мураббийларнинг спорт машғулотларини кузатишдан, уларга керакли маслаҳатларни беришдан чарчамайди. 

Каратэ спорт тури бўйича мураббийлик фаолиятида ўнлаб шогирдлари жаҳон ва осиё чемпионатларида кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлган. У бир неча бор Ўзбекистон чемпионилигини қўлга киритган, миллий терма жамоа сафида Осиё чемпионатида биринчи ўринга ҳам эга бўлган. 4-ДАН қора белбоғ соҳиби саналади. 2010 йилдан бўён ушбу БЎСМга раҳбарлик қилиб келади.

Комилжон Одилов учун 5 октярь қувончли кун бўлди. Боиси, шу куни тумандаги аҳоли маданият ва дам олиш марказида, мураббийлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан  “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билантақдирланди. Уни  Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Абдуллаев тантанали тарзда топширди. Кўп йиллик машаққатли меҳнат маҳсулидан муносиб эътирофга сазовор бўлган Комилжон Одиловга биз ҳам -мукофот муборак бўлсин, деймиз. 

- Эътироф учун Ўзбекиситон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, спорт мутахассисларига, устоз-мураббийларга ташаккур айтаман, - деди Комилжон Одилов. - Бу кўкрак нишони биргина меники эмас, балки бутун бир жамоамизники, деб ҳисоблайман. Берилган мукофот бизга янада масъулият юклайди. Фарзандларимизни спорт билан ҳамнафас бўлишида, жисмоний тарбияни янада аҳоли орасида кенг оммалашишида, ёш иқтидор эгаларини эрта аниқлаб, катта спорт сари йўналтириш йўлида бор билим ва тажрибамизни ишга солишда давом этамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг