UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

17 май 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Тадбирлар

Машҳур боксчиларимиз Учтепадаги мактабга ташриф буюришди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан пойтахт ёшларини спортга қизиқтириш мақсадида “Спорт юлдузининг кутилмаган ташрифи!” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Унга кўра юқори натижаларга эришган, профессионал спорт юлдузлари кутилмаганда таълим муассасаларига ташриф буюриб, ёшлар билан учрашадилар.

Жорий йилнинг январь ойида лойиҳанинг илк иштирокчи-меҳмони - бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров Олмазор туманидаги 224-мактаб ўқувчилари билан cуҳбатлашган эди.

Кейинчалик яна бир қатор машҳур спортчиларимиз мазкур лойиҳада иштирок этишди. Шунингдек, 5 май куни “Экопарк” ҳудудида “Спорт юлдузлари пойтахт ёшлари билан” шиори остида оммавий спорт тадбири ҳам ўтказилди.

Кеча, 16 май куни Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, профессионал боксда “WBA InterContinental” камари соҳиби Муроджон Ахмадалиев ҳамда жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати ғолиби, профессионал боксда “NABF Junior” титул камари соҳиби Баҳодир Жалолов Учтепа туманидаги 74-мактабга ташриф буюришди.

Байрамона руҳда ўтган учрашувда чемпионларимиз ёшлар билан самимий суҳбат қуриб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. Спортнинг фойдали жиҳатларини ўз мисолида исботлаб берган маҳоратли боксчиларимиз, ўғил-қизларга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича ўз тавсияларини ҳам беришди.

Тадбирга шунингдек, тумандаги спорт секциялари тарбияланувчилари таклиф этилиб, улар тенгдошларига ўз маҳоратларини ва эришган натижаларини намойиш этишди.

Ушбу лойиҳа ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири бўлган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ишларини жадаллаштиришга қаратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг