UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0

09 май 09:08
Янгиликлар

Футбол

Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", деди"

Кеча оқшом Мадриднинг "Реал" клуби ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида "Бавария"ни мағлуб этди.

"Бавария" ҳимоячиси Матиас Де Лигт ўйиндан сўнг бекор қилинган голи ҳақида гапирди.

"Футболда қоидалар бор. Агар аниқ офсайд бўлмаса, вазият якунланишини кутиш керак. Ҳуштак чалиш керак эмас. Балки, ўша ҳолатда офсайд бордир, аммо буни энди нима аҳамияти бор? Ўйиннинг охирида бундай ҳуштак чалиш – катта хато. Агар офсайд бўлса ҳам майли эди, аммо буни текшириш лозим эди. Текширмай қандай биласиз? Хоселунинг иккинчи голи ҳам деярли офсайд эди. Ўша ҳолатда ҳам голга қадар ҳуштак чалинмади-ку? Мени вазиятимда эса... Бу шармандалик. Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилиб қўйдим", деди. Мен мағлубиятда бошқаларни айблашни ёқтирмайман. "Реал" ғалаба қозонди", - деди Матиас Де Лигт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг