UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

08 апр 14:03
Янгиликлар

Теннис

Маттео Берреттини - Grand Prix Hassan II чемпиони!

Марокашнинг Марракеш шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири якунланди.

Мусобақа бош соврини Маттео Берреттинига насиб этди. Италиялик теннисчи 2022 йилнинг июнь ойидан бери илк бор бош совринга эга чиқди. ATP рейтингида 135-поғонада бўлган Маттео финал баҳсида дунёнинг 64-ракеткаси испаниялик Роберто Карбальес-Баэнани мағлубиятга учратди - 7/5, 6/2.

Берреттини теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида олдинда бормоқда - 3:1. Бир соату 46 дақиқа давом этган баҳсда Берреттини 4 тадан эйс ва брейкни амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйган. 

Бу италиялик теннисчининг фаолиятидаги саккизинчи соврин бўлди. US Open-2023 турнирида жароҳат орттириб олган Берреттини 7 ой давомида теннисдан четда бўлди. Бу у учун "таътил"дан қайтганидан кейинги иккинчи ATP турнири бўлди. 

Марракеш турниридаги муваффақиятли иштирок италиялик ракетка устасига 250 очко ва 88,125 евро мукофот пули тақдим этди. Бугун эълон қилинган ATP рейтингида у Топ-100`га кириб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг