25 апр 13:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Махачев — Моралес жангининг қачон ўтказилиши айтилди
Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган эквадорлик Майк Моралесга қарши октагонга чиқиши мумкин.
26 ёшли Моралес Лас-Вегасдаги UFC офисидан олинган суратни ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Унинг сўзларига кўра, у Махачев билан жанг учун шартнома имзолаган. Ўз ўрнида Ислам ҳам июль ойида жанг ўтказишига ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев австралиялик Жек Делла Маддалена устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган эди. Майкл Моралес эса аралаш яккакурашлардаги 19 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. У UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар