UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

23 окт 02:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Оливейрага, Ян О'Мэллига, Махмуд эса Борральога қарши! UFC 280 турнири ўз якунига етди!

Барчамиз орзиқиб кутган кун етиб келди! Абу-Дабида UFC 280 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу турнирнинг марказий жангида россиялик Ислам Махачев бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши жанг қилди! Co main eventда эса Алжемейн Стерлинг ва Ти Жей Диллашоу тўқнаш келди. Бундан ташқари, Петр Ян ва Шон О'Мэлли ўртасидаги супер қарама-қаршилик ўтказилди. Ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов эса бразилиялик Кайо Борральога қарши жанг қилди. Мусобақанинг бошланғич прелим кард жанглари 19:30да, прелим кард жанглари 21:00да, асосий кард жанглари эса 23:00да старт олди. Ғолиблар қорайтирилган ҳолда ёзиб борилган.


Асосий кард:

Чарльз Оливейра (Бразилия) — Ислам Махачев (Россия) 

Алджамэйн Стерлинг (АҚШ) — Ти Джей Диллашоу (АҚШ)

Петр Ян (Россия) — Шон О'Мэлли (АҚШ)

Бенил Дариуш (АҚШ) — Матеуш Гамрот (Польша)

Кэтлин Чукагян (АҚШ) — Манон Фиоро (Франция)

Прелим Кард:

Белал Муҳаммад (АҚШ) - Шон Брэди (АҚШ)
Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) - Кайо Борральо (Бразилия)
Оздемир (Швейцария) - Никита Крилов
Абубакар Нурмагомедов (Россия) - Гажи Омаргажиев (Россия)
Армен Петросян (Арманистон) - Эй Жей Добсон (АҚШ)
Муҳаммад Мокаев (Англия) - Мальколм Гордон (Канада)
Керол Роса (АҚШ) - Лина Лансберг (Швеция)


БАРЧА ЖАНГЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА СУРАТЛАР:






Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Енгил вазн чемпионлиги учун кечган жангда россиялик Ислам Махачев бразилиялик Чарльз Оливейрани иккинчи раундда сабмишен эвазига ғалаба қозонди!


Махачев-Оливейра, 2-раунд. Иккинчи раунд бошланди. Ислаааааам Махачееееееев икккинчи раундааёқ ғалаба қозонмоқда. Махачев Оливейрани бўғиб қўйди.

Махачев-Оливейра, 1-раунд. Жанг бошланди. Иккала жангчи ҳам очиқ жангга киришиб кетишди. Илк раунд кутилганидек, партерда кечди. Раунд аввалида Оливейра, иккинчи қисмида эса Ислам Махачев устунлик қилди.

Бошланди! Барчамиз кутган дақиқадар!

Демак, жангчилар октагонга бирин-кетин чиқиб келишмоқда. Биринчи бўлиб, Ислам Махачев чиқиб келмоқда. Навбат Чарльз Оливейрага!

Дўстлар, бизда узоқ кутилган қарама-қаршилик бошланиш арафасида. Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги енгил вазн чемпионлиги учун кечувчи тўқнашув!

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------





Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Жанг иккинчи раундда якунланди, унда Алжемейн Стерлинг қийинчиликсиз ғалаба қозонган ҳолда чемпионлик камарини иккинчи бор муваффақиятли ҳимоя қила олди.

Стерлинг-Диллашоу, 2-раунд. Чемпионлик жангида иккинчи раунд бошланди. Диллашоу қўлидан жароҳат олганини кўришимиз мумкин. У бир қўли билан жанг қилмоқда. Ваа бўлди. Жанг тўхтатилди. Алжемейн Стерлинг доминантлик ила ғалаба қозонмоқда. Унинг кетма-кет йўллаган кучли зарбаларига Диллашоу дош бера олмади. Ғолиб Алжемейн Стерлинг.

Стерлинг-Диллашоу, 1-раунд. Бошланди! Чемпионлик жанги учун кураш! Ҳозирча Стерлинг жангни партерга ўтказмоқда. Вааа Стерлинг илк дақиқалардаёқ Диллашоуни бўғиб қўймоқда. Аммо Ти Жей бу вазиятдан чиқиб кета олди. Раунд Стерлингнинг яққол устунлигида якунланди.

Бошланди!

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда

Бизда кейинги супер жанг энг енгил вазн чемпиони Алжемейн Стерлинг ва Ти Жей Диллашоу ўртасида бўлиб ўтади.

Қонли жангда Шон О'Мэлли ғалаба қозонди, албатта кўпчилик Петр Яннинг ғалабасини кутгани шубҳасиз.

Алжемейн Стерлинг ҳам жангга сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда.



--------------------------------------------------------------------------------------------------------------




Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Ян-О'Мэлли, 3-раунд. Сўнгги раунд бошланди! Ян яна фаол бошлади раундни. Оёқ зарбалоари кўпайди Петрда. Бутун арена Петр Янга мухлислик қилаётгкандек. Ваа Шон тизза зарбаси орқали Яннинг қршини ёриб қўйди. Шон айнан қошига зарба беришга интилмоқда Петрнинг. Шу тарзда жанг якунланди. Ғолиб - Шон О'Мэлли.

Ян-О'Мэлли, 2-раунд. Иккинчи раунд старт олди! Петр Ян яна олға бормоқда. Вааа Шондан даҳшатли зарбалар серияси. Ана энди эса Ян даҳшатли зарба билан "ухлатиб қўйиш"ига сал қолди Шонни. Раунднинг иккинчи қисми нисбатан сокинроқ, партерда кечди. Бу раунд Шоннинг ҳисобига ёзилса керак.

Ян-О'Мэлли, 1-раунд. Жанг бошланди! Ян айни дамда рейтингда 1, Шон эса 11-ўринда бормоқда. Илк раунд асосан масофада кечмоқда. Жангчилар бир-бирини ўрганиш билан банд! Ян партерга ўтказишга ҳаракат қилмоқда жангни. Раунд якунланди, Ян устунлик қилди, дея оламиз ушбу раундда.

Бошланди!


Чарльз Оливейра ҳам жангга сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда

Супер жанглар старт олмоқда!

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда.

Кейинги жанг Петр Ян ва Шон О'Мэлли ўртасида бўлиб ўтади.

Бенил Дариуш кутилганидек Матеуш Гамрот устидан ғалаба қозонди!


Ислам Махачев жанг учун сўнгги тайёргарликларни кўрмоқда.


Алекс Волкановски ва Тай Туиваса жангларни аренадан кузатиб боришмоқда

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------




Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Дариуш-Гамрот, 3-раунд. Сўнгги раунд! Дариуш ушбу раундни фаол бошлади! Дариуш раунд сўнгида даҳшатли зарба йўллади, Гамрот бу зарбадан зўрға "омон қолди"! Қайта-қайта ҳужумлар Дариушдан. Ва жанг якунланди. Ғолиб - Бенил Дариуш!

Дариуш-Гамрот, 2-раунд. Дариуш ушбу раундда масофани сақлаган ҳолда оёқ зарбалари эвазига устунликни қўлига оляпти. Гамрот раунд сўнгида жуда кучли тизза зарбасини қўллади, аммо бу кеч эди. Раунд якунланди.

Дариуш-Гамрот, 1-раунд. Ушбу жангда Ден Моваҳенди реферилик қилади. Ёмон аломат) Илк сониялардаёқ Дариуш фаол. Энди эса Гамрот яхши ҳаракатланди. Илк раунд умуман олганда тенг курашлар остида кечди. Раунд якунланди.

Бошланди!

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда.

Бизда навбатдаги жанг польшалик Матеуш Гамрот ҳамда АҚШ вакили Бенил Дариуш ўртасида бўлиб ўтади.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ





Петр Ян жангга сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Co main event иштирокчилари Алжемейн Стерлинг ва Ти Жей Диллашоу ҳам аренада!

Марказий жанг иштирокчилари Чарльз Оливейра ва Ислам Махачев манзилга етиб келди!



Чукагян-Фиоро, 3-раунд. Жанг францияликнинг кичик устунлигида якунланди. Ғолиб - кутилганидек франциялик Манон Фиоро.

Чукагян-Фиоро, 2-раунд. Иккинчи раунд ҳам якунланди. Фиоро бу раундда ҳам ҳайрон қолдиришда давом этади!

Чукагян-Фиоро, 1-раунд. Жанг бошланди. Фиоро қийинчилик туғдира оляпти, Чукагянга. Илк раунд якунланди.

Бошланди!

Жангчилар октагонга чиқиб келишди.

Демак, бизда Асосий карднинг илк жанги - Кетлин Чукагян Манон Фиорога қарши!

Асосий кард жангларидан олдин бироз танаффус юзага келди.


Шон О'Мэлли ҳам аренада!

Прелим кард жанглари якунланди, навбат асосий кардга!





Россиялик Петр Ян ҳам аренага етиб келди
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Жанг Якунланди, ғолиб - Белал Муҳаммад

Муҳаммад-Брэди, 2-раунд. Биринчи раунддан фарқли равишда Белал Муҳаммад ушбу раундни фаолроқ ўтказмоқда. Муҳаммаддан зарбалар кетма-кетлиги вааааааа Белааааал Муҳаммаааад нокаутга учратмоқда. Ажойиб! Фаластинлик Белал Муҳаммад ўндан зиёд кетма-кет зарбалар эвазига нокаут билан ғалаба қозонмоқда.

Муҳаммад-Брэди, 1-раунд. Жанг бошланди! Таъкидлаб ўтиш жоиз, айни дамда Белал Муҳаммад бурчагида Хабиб Нурмагомедов секундантлик қилмоқда. Илк раунд тенг курашлар остида кечмоқда. Белал Муҳаммад илк раундда октагон марказини ўзинки қила олди. Биринчи раунд якунланди!

Бошланди!

Кейинги жанг Белал Муҳаммад ва Шон Брэди ўртасида бўлиб ўтади. Жангчилар октагонга кўтарилишди.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------




Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Афсус! Мурадов партердаги нофаоллик сабаб муҳим жангда мағлуб бўлди! Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамюртимизнинг кейинги жангига омад тилаб қоламиз!

Мурадов-Борральо, 3-раунд. Сўнгги раунд! Мурадов учун бу раунд ҳам ёмон якунлангани йўқ! Раунд асосан партерда кечди. Ва бўлди, жанг якунланди. Ғолиб - Кайо Борральо афсуски!

Мурадов-Борральо, 2-раунд. Раунд аввали ҳамюртимиз устунлигида бошланди. Оёқ зарбалари кўпаймоқда ҳар икки жангчида. Мурадов жуда хавфли вазиятдан чиқиб кета олди, аниқроғи гильотин усулидан. Партердаги устунлик асосан Мурадовда экани хабар қилинди. Раунд якунланди! Супер!

Мурадов-Борральо, 1-раунд. Ушбу жангда Дан Моваҳунди реферилик қилмоқда. Ушбу раунд тенг кучлар остида, асосан партерда кечди, Муродов ғалабага жуда яқин келган эди, бонг унинг рақибини қутқариб қолди.

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда. Бошланди, ҳамюртимизга омад! Олға Маҳмуд!

Вааааа бизда узоқ кутилган тўқнашув - Махмуд Мурадов Кайо Борральога қарши.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------




Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Оздемир-Крилов, 3-раунд. Вааа учинчи раундда ҳам Крилов кетма-кет зарбалар йўллашни тўхтатмаяпти. Яна тейкдаун Никитадан. Крилов ғалабага жуда яқин. Ва бўлди, жанг якунланди. Ғолиб, ҳақли равишда - Никитаааа Крилоооов. Ҳакамлар бир овоздан Никита ғалабасини қўллашди.

Оздемир-Крилов, 2-раунд. Крилов иккинчи раундда ҳам устунликни қўлга олди. Яна тейкдаун Никиктадан. Бонусга арзийдиган жанг кўряпмиз! Бу раунд аввалгисига қараганда бироз сокинроқ кечди. Раунд Никита Криловнинг устунлигида якунланди.

Оздемир-Крилов, 1-раунд. Ушбу жанг яримоғир вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. Илк сониёлардаёқ жангчилар очиқ жангга киришиб кетишди. Волкан Оздемир айни дамда рейтингда 8, Крилов эса 10-ўринда бормоқда. Жанг асосан "стойка"да кечмоқда. Крилов ҳам муносиб жавоб қайтара олди. Крииииловдан даҳшатли зарбааааааа! Оздемир қутулиб қолди бир амаллаб! Шундай бўлса-да Крилов Оздемирни бўғиб қўйди, ва бу вазиятдан ҳам чиқиб кетди Оздемир! Биринчи раунд якунланди! Ёнди!

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда. Бошланди.

Навбатдаги жанг Швейцария вакили Волкан Оздемир ва Никита Крилов ўртасида бўлиб ўтади.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------






Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Нурмагомедов-Гажиев, 3-раунд. Раунд "стойка"да бошланди. Ва бу борада ҳам Абубакар устунлик қила олди. Омаргажиевнинг нокаут бўлишига бир баҳя қолди. Жанг шу тарзда якунланди. Ғолиб - муносиб тарзда Абубакар Нурмагомедов.

Нурмагомедов-Гажиев, 2-раунд. Нурмагомедов оёқ билан тақиқланган зарба йўллади. Аммо шунга қарамай, Омаргажиев жангни давом эттиришга қарор қилди. Раунд асосан партерда кечди ва бунда Абубакар яққол устунлик қилди. Очколар ҳисобига ҳам катта эҳтимол билан Нурмагомедов устунлик қиляпти.

Нурмагомедов-Гажиев, 1-раунд. Илк раунд кутилганидек Абубакар Нурмагомедовнинг устунлигида ўтди. Аммо ҳозирча жангчилар киришиб олишгани йўқ.

Гажи Омаргажиев ва Абубакар Нурмагомедов жанги бошланди!


Ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ҳам аренага етиб келгани хабар қилинмоқда. Иккита жангдан сўнг айнан Мурадов октагонга кўтарилади. Шунингдек, Шавкат Рахмонов ҳам шу ерда.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------



Жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Петрсоян-Добсон, 3-раунд. Сўнгги ҳал қилувчи раунд бошланди. Петросянга қойил қолмасдан иложи йўқ, Армен қошидаги жароҳати билан жанг қилмоқда. Шундай бўлса-да, Петросян жангни оҳиригача якунлаб қўйди, тасанно! Ва бўлди, жанг якунланди. Ғолиб - кутилганидек Армен Петросян.

Петрсоян-Добсон, 2-раунд. Иккинчи раунд нисбатан сокин ўтди. Петросянда бироз чарчоқ сезилгандек, гўё. Шундай бўлишига қарамай, статистикаларда Петросяннинг устунлигини кўришимиз мумкин. Жанг оҳиригача борадиган кўринади.

Петрсоян-Добсон, 1-раунд. Бошланди! Илк раунд асосан "стойка"да ва Петросяннинг устунлигида ўтди. Петросяннинг оёқ зарбалари юз фоиз аниқликка эга бўлди, 12 та аниқ зарба. Ҳужумлар бўйича катта устунлик Арменда.

Ва учинчи жанг ҳам старт олмоқда!

Жангчилар октагонга чиқиб келишмоқда

Бизда кейинги жанг! Арманистон вакили Армен Петросян ҳамда АҚШ вакили Эй Жей Добсон тўқнашуви!

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------




Жангдан олинган суратларни томоша қилинг

Мокаев-Гордон, 3-раунд. Гордон раунд аввалида "флип" усулини амалга оширди, аммо самарасиз. Жанг тенг кучлар асосида кечди. Мокаевга анчагина қийинчилик туғдира олди, канадалик Малькольм Гордон. Ваааа ғалабааааа! Мокаев Гордоннинг қўлини қайириб қўйди. Ва жанг муддатидан олдин якунланди. Жанг ғолиби - Англия вакили Муҳаммад Мокаев. Мокаев ғалабали сериясини давом эттира олди. 9-0, ажойиб!

Мокаев-Гордон, 2-раунд. Раунд аввалидаёқ Мокаев яна партерга олишга ҳаракат қилмоқда рақибини. Шундай бўлишига қарамасдан, Гордон ҳам партерда яхўи ҳаракат қилмоқда. Раунд сўнггида эса Мокаевнинг ўзи бўғиш усулига тушиб қолди, аммо Гордонга бироз омад етишмади. Мокаев партерда якунлашга ҳаракат қилмоқда жангни.

Мокаев-Гордон, 1-раунд. Илк раунддаёқ жангчилар бир-бирини ўрганишни четга суриб қўйиб, очиқ жангга киришиб кетишди. Гордон "стойка"да жуда тартибли ишлади, шу сабаб ҳам Мокаев жангни партерга кўчиришга ҳаракат қилди. Ва буни эплай олди ҳам. Раунд асосан Мокаевнинг тактикаси асосида кечди.

Навбатдаги жанг иштирокчилари - Муҳаммад Мокаев ва Малькольм Гордон октагонга чиқиб келишмоқда

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------


Абубакар Нурмагомедов ҳам жангга тайёргарликни олиб бормоқда

----------------------------------------------------------------------------------------------------------






Ушбу жангдан олинган суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, Olamsport.com муҳаррири

Роса-Лансберг, 3-раунд. Лина айни дамда рейтингда 12, Роса эса 9-ўринда бормоқда. Аммо Лина Лансберг Керол Росани жуда-жуда қийнамоқда. Бўлди, жанг якунланди, ғолиб - Керол Роса

Роса-Лансберг, 2-раунд. Илк раундда устунлик қилган Роса тақиқланган зарба йўллади. Шунга қарамасдан Лина жангни давом эттира олмади. Роса ғалабага борган сари яқинлашмоқда.

Роса-Лансберг, 1-раунд. Илк раундда Швеция вакиласи тўла устунлик қилди. Раунд асосан "стойка"да кечди. Роса яққол устунлигини кўрсатиб қўйди.

Демак, бизда илк жанг Керол Роса - Лина Лансберг қарама-қаршилиги старт олмоқда.

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


Муҳаммад Мокаев жангга сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда


Хасбик Etihad Arena'га етиб келди

Кечанинг бошланғич прелим кард жанглари старт олиш арафасида

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг