UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0

04 сен 12:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди

Жорий йил охиригача октагонга қайтиш Ислам Махачев учун реал вариант ҳисобланади, бироқ UFC`нинг амалдаги ярим ўрта вазн чемпиони жанг ташкил этилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилиши керак.

Бу ҳақда россиялик жангчининг мураббийи Хавьер Мендес "Weighing In" подкастининг навбатдаги сонида маълум қилди.

"Ўйлайманки, у потенциал жиҳатдан декабрь ойидаёқ тайёр бўлиши мумкин. "Потенциал" деяпман, чунки ҳозир унинг хаёлида нималар борлигини аниқ билмайман. Лекин бир нарсани аниқ биламан: Ислам ҳеч қайси рақибдан бош тортмайди. Ягона савол – улар унинг қачон жанг қилишини хоҳлашади. Ҳаммаси шунда.

Сана муҳим ва унинг тайёргарлик кўриш учун етарли вақти бўладими, чунки у ҳар доим икки ойлик машғулотлар лагерини ўтказишни хоҳлайди. У олти ёки етти ҳафталик тайёргарликка рози бўлмайди. Исламга тўлиқ икки ойлик лагер керак", – деди америкалик мутахассис.

Ўтган ойда Ислам Махачев Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирида ирландиялик Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди. Унинг навбатдаги рақиби катта эҳтимол билан бразилиялик Карлос Пратес бўлади.

Ташкилотнинг жорий йилдаги якуний рақамли турнири 12 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 335 мусобақаси бўлади. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг