UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 сен 13:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачевнинг мураббийи Ислам қачон октагонга қайтишини айтди

Америкалик тажрибали мураббий Хавьер Мендес енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачевнинг қачон жанг ўтказиши ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Аввалроқ Исламнинг камарига даъвогар Арман Царукян Махачев билан жанг декабрь ойида бўлиши мумкинлигини айтган эди.

"Исламнинг даволаниш жараёни давом этмоқда. Мен шуни кутяпман. Унинг қўли жароҳатдан фориғ бўлиб улгурди деб ўйламайман. У ҳозир машғулот ўтказмаяпти. Шулардан келиб чиқиб айтишим мумкин, жанг декабрь ойида ўтказилмайди. Катта эҳтимол билан у январь ёки февралда октагонга қайтади", — деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Махачев 2 июнь тонгида UFC 302 турнири доирасида америкалик Дастин Порьени бешинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратиб, енгил вазндаги UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. Бу Исламнинг учинчи чемпионлик ҳимоя жанги эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг