UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

28 ноя 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майк Тайсон жанг олдидан интервью берди (ТЎЛИҚ)

Эртага тонгда ўтказиладиган Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг олдидан иккала боксчи интервью беришди.


Рой Жонс жангдан олдин нималар деди? (интервью)

Майк Тайсон ҳам саволларга жавоб берди. 


Савол: Бу жангга қадар жисмоний тайёргарлик бўйича босиб ўтган йўлингиз ҳақида гапирсангиз.  

Жавоб:  Ҳа, бу 45 килограммлик узоқ йўл. Диета, 2 соат югуриш йўлакчаларидаги машқ. Буларни барчаси қийин бўлди.


Савол: Фаолиятимда вазн ташлашда қийналмаганман дегансиз. Бу сафар ҳам бу жараён осон ва қизиқ кечдими?

Жавоб: Менга ҳозирги интервью ва эртага рингда жанг қилишим қизиқарли ва осон. Тайёргарлик жараёнини эса эслашни ҳам хоҳламайман, бу жуда қийин бўлди. 

Савол: Рой Жонс сизнингча қандай жанг олиб боради?

Жавоб: Мени бу ҳақида бир фикрим йўқ. Эртага рингга чиқамиз ва ҳаммасини билиб оласиз. Кўп тарафларма бу жанг кўнгилочар ҳисобланади.


Савол: Жангда қандай натижа қайд этилади деб ўйлайсиз?

Жавоб: Биз ўз даврининг энг кучли панчерлари бўлганмиз. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. 


Савол: Сизда ҳали ҳам бунга қодирсизми, нокаут қайд эта оласизми?

Жавоб: Кўрамиз. 


Савол: 30 йил олдинги машғулотлар орасида фарқ борми. Умуман 30 йил олдинги Тайсон ва ҳозирги Тайсон?

Жавоб: Албатта, бироз фарқлар бор. Асосий ишлар ҳали ҳам ўша. Ўзимга келсак, мен ўзгардим. Ҳозир руҳий ҳолатим энг яхшиси. Мен 30 йил олдинги хатоларни англадим. Ҳозир эса ўзим ёқтирган ишга яна қайта олдим.


Савол: Эртанги жангда омадга эришсангиз нима қиласиз?

Жавоб: Омадга? Бизни тириклигимизнинг ўзи омад. Менга сен 54 ёшсан, уддалай олмайсан дейишди. Мен эса иштиёқ туфайли шу ерга етиб келдим. Умуман, биз шу ердалигимизни ўзи омад.


Хорижий сайт асосида Жалолхон тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг