UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

05 июл 09:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майкл Биспинг: "Грассо Шевченкодан кучлироқ"

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг Алекса Грассо ва Валентина Шевченко ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди.

"Бу ақлбовар қилмайдиган воқеадек туюлиши мумкин. Лекин менимча, Алекса яхшироқ. Бу мен учун оддий туюлмоқда. Биринчи жангда Грассо жуда яхши курашди, деб ўйлайман. Валентина Шевченко узоқ вақтдан бери енгилмас бўлиб келган, аммо ҳар кимнинг ўз вақти бор. Ҳар бир нарсанинг бошланиши ва охири бўлади.

Шевченко учун бу бошланишими ёки охири? Унинг энг яхши кунлари ортда қолдими? Билмайман, эҳтимол у шунчаки ёмон кунларни ўтказгандир. Балки, Алекса Грассо шунчаки яхшироқ жангчидир. Албатта, бу тасодиф эмас эди", - деди Биспинг.

Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги илк жанг UFC 285 турнирида бўлиб ўтган ва Грассонинг ғалабаси билан якунланганди. Мексикалик жангчи чемпионликни қўлга киритиб, Шевченкога 2017 йилдан сўнг илк мағлубиятини тақдим этган эди.

Алекса Грассо ҳисобида 16 ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Шевченко эса ММАда 23 та жанг ўтказиб, 4 марта мағлуб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг