UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0

27 авг 09:54
Янгиликлар

Бошқалар

МБА уч учрашувни ўйинчиларнинг "бойкот"и сабаб бекор қилди

Теглар :  БаскетболМБА
Баскетболчилар қора танли аҳоли қатламига полициячиларнинг муносабатини кескин қоралашяпти.

Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) плей-офф босқичи биринчи босқичидан ўрин олган учрашувларни номаълум муддатга қолдирди. "Милуоки" баскетболчилари "Орландо"га қарши плей-офф сериясидаги бешинчи ўйинда паркетга чиқмасликка қарор қилишган. 

Бунга "бакслар" полиция томонидан афроамерикалик аҳоли қатламига бўлаётган муносабат, зуғумни сабаб сифатида келтиришган. Ўйинчилар Кенош шаҳрида рўй берган воқеа - урушаётган икки аёлни ажратиш учун чоғланган Жейкоб Блейкка ўқ узилгани ва унинг ҳозирда касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётганини ҳазм қила олишмаяпти. 

Миллий Баскетбол ассоциацияси "Милуоки" - "Орландо" учрашувидан ташқари, "Хьюстон" - "Оклахома" ҳамда "Лейкерс" - "Портленд" ўйинларини ҳам бекор қилди. Бу ўйинларнинг янги саналари кейинроқ эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг