20 окт 14:26
Янгиликлар
Футбол
Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Европанинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди ва “Onze d'Or” соврини соҳибига айланди.
27 ёшли франциялик журнал ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада овозларнинг 48,2 фоизини тўплади. Шунингдек, кучли учликка ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоау Невеш (11,9%) ва унинг жамоадоши Хвича Кварацхелия (10,8%) ҳам кирди. Топ-5’ликни Ламин Ямаль (9,7%) ва Усмон Дембеле (7,5%) якунлаб берди.
Мбаппе 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.
“Onze d'Or” мукофоти Франциянинг “Onze Mondial” журнали томонидан 1976 йилдан бери топшириб келинмоқда. Ушбу совринни энг кўп Лионель Месси (4 марта), Зинедин Зидан ва Мишель Платини (3 мартадан) қўлга киритган.
Ҳавола :
Манба : Onze Mondial
Фикрлар