UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 сен 09:24
Янгиликлар

Дзюдо

МДҲ ўйинлари. Бугун жамоавий беллашувлар ўтказилади, Ўзбекистон 1/2 финалдан бошлайди

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинларининг дзюдо мусобақасида бугун жамоалар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилади.

Унда 6 та терма жамоа медаллар учун татамига чиқади. 

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тўғридан-тўғри ярим финалдан мусобақага қўшилади. Дзюдочиларимизнинг 1/2 финалдаги рақиби Россия - Беларусь учрашувидан сўнг маълум бўлади. Катта эҳтимол билан финал чиптаси учун мезбонларга қарши баҳс олиб борамиз. 

Кеча яккалик мусобақасида Россия терма жамоаси 8 та олтин, 9 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Ўзбекистон эса 4 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 12 та медаль билан иккинчи ўринни банд этганди.

Иккинчи чорак финал жуфтлигида Озарбайжон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан терма жамоани ярим финалда Қозоғистон дзюдочилари қарши олади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг