UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

05 сен 16:39
Янгиликлар

Паралимпия

Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон паралимпиячилари нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам қизғин курашлар остида кечяпти.

Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар битта кумуш медаль қўлга киритишганди. Тўппончадан ўқ отиш баҳсларида Сервер Ибрагимов жамоамизга Париж-2024 Паралимпия ўйинларидаги 15-медални тақдим этганди. Ҳозирча Ўзбекистон спорт делегацияси 6 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди. Кеча 9-поғонадан жой олгандик. 

Хитой Республикаси 64 та олтин, 49 та кумуш, 29 та бронза, жами 142 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамлик қиляпти. Чин юрти вакиллари кечаги баҳсларда 11 та олтин медаль қўлга киритишди. Ўттиз учта олтин, 25 та кумуш, 19 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АҚШ спортчилари 25 та олтин, 29 та кумуш, 13 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. 

Биздан аввалги ўринларни Германия, Испания, Австралия, Италия, Украина, Бразилия, Нидерландия ва Франция терма жамоалари банд этган. Жами 59 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 78 тага етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг