UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0

02 сен 18:55
Янгиликлар

Дзюдо

Медаллар жамғариш бўйича Япония биринчи, Ўзбекистон 13-ўринни эгаллади

Хабар берганимиздек, Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Бир ҳафта давом этган йилнинг энг нуфузли мусобақаси якунида кутилганидек, мезбонлар медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Япониялик дзюдочилар 4 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза медали билан биринчи бўлишди. 

Франция терма жамоаси 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритган Португалия терма жамоаси якун ясади. 

Кейинги поғоналардан Голландия, Грузия, Канада, Исроил, Украина ва Чехия терма жамоалари жой олишди. Номлари тилга олинган давлат дзюдочилари уйга камида битта олтин медал билан қайтишди. Яъни, 9 та давлат спортчиларига жаҳон чемпионатининг олтин медали насиб этди. 

Россия терма жамоаси 2 та кумуш ва битта бронза медали билан 10-поғонани банд этди. Бельгия, Куба, Ўзбекистон терма жамоалари биттадан кумуш медаль билан кейинги ўринлардан жой эгаллашди. Умуман олганда, 25 та мамлакат терма жамоаларига жаҳон чемпионатининг камида битта бронза медали насиб этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг