UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0

03 сен 10:00
Янгиликлар

Паралимпия

Медаллари сонини 14 тага етказган Ўзбекистон паралимпиячилари умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Хитой Республикаси 43 та олтин, 30 та кумуш, 14 та бронза, жами 87 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамлик қиляпти. Чин юрти вакиллари кечаги баҳсларда 10 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медали қўлга киритишди. Йигирма тўққизта олтин, 15 та кумуш, 10 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаган. АҚШ спортчилари 13 та олтин, 19 та кумуш, 10 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. Бразилия делегацияси 12 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олган.  

Биздан аввалги ўринларни Франция, Австралия, Италия ва Нидерландия терма жамоалари банд этган. Топ-10`таликка якун ясаган Украина терма жамоаси 5 та олтин, 12 та кумуш, 18 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Жами 48 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 68 тага етди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг