UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 дек 09:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мелиқўзиев Golden Boy томонидан "Йил нокаути"га лойиқ кўрилди

Golden Boy промоутерлик компанияси бир нечта номинацияларда якунланиб бораётган 2022 йилги бокс мавсумининг энг яхшиларини эълон қилди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев компания томонидан "Йил нокаути" номинациясида ғолиб деб топилди. 

Бектемир шу йил 20 март тонгида АҚШнинг Лос-Анжелесида ўтказилган проф бокс оқшомида перулик Давид Зегаррани иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди. Ўшанда BEK рақибининг жигарига кучли зарба йўллаб, 10 раундга мўлжалланган жангни муддатидан аввал якунига етказганди.  

"Бектемир ҳамиша ёрқин жанг кўрсатишга ҳаракат қилган. Биз ундан 2023 йилда илк чемпионлик жангини кутиб қоламиз. Бу Мелиқўзиев учун бошланиши", - дейилади Golden Boy промоутерлик компанияси табригида. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг