UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0

07 фев 15:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Мен Ўзбекистонга боришга тайёр эдим" - Курбанов Мадримовга қарши чемпионлик жанги ҳақида гапирди

Россиялик боксчи Магомед Курбанов ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши чемпионлик жанги ҳақида гапирди.

Аввалроқ, спортчилар жанг бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

"Мен ҳозир Америкадаман ва фақатгина шу жанг учун келганман. Ҳозир музокаралар бор, аммо аниқ манзил йўқ! Сўнгги маротаба промоутерим, RCC Boxing Promotions раҳбари бу жанг Россиядан ташқари бошқа жойда қизиқ эмаслигини айтганди. Мен Россияда жанг қилишдан фақат хурсанд бўламан. Мен айнан ушбу жанг амалга ошиши учунгина шу ердаман.

Энди яна бир савол: Мадримов у ерга боришга тайёрми? Ёки у бошқа вариант топмайдими? Мана масала қаерда. Мен Ўзбекистонга боришга тайёр эдим, қаерга бўлса ҳам боравераман, фақат энг асосийси - ўртада камар бўлса бўлди. Аммо Ўзбекистонга текинга бориш - бу боксчининг устидан кулишдир.

Ўзим айтадиган бўлсам, шахсан мен 3-4 ҳафтадан кейин ҳам жанг қилишга тайёрман. Анчадан бери машғулот лагери олиб боряпман, шунинг учун агар яқин орада жангни эълон қилиб қолишса ҳам мен тайёрман", - деди Курбанов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг