UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0

22 янв 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мендес: "Умар Нурмагомедов қўли синиб қолганини бизга айтмади"

Умар Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендеснинг айтишича, спортчи Мераб Двалишвили билан жангда қўли синиб қолганини ўз жамоасига билдирмаган.

"Агар у бизга қўли синиб қолганини айтганида, жанг тактикасини ўзгартирган бўлардик. Хабиб ва мен бутун режани ўзгартирган бўлардик, чунки Хабиб ажойиб мураббий ва бурчакдаги энг яхши маслаҳатчилардан бири. Аммо Умар бизни огоҳлантирмади. Бу унинг қанчалик жасур эканини кўрсатади.

Мен унга кўпроқ оёқ зарбалари ишлатишни ва масофани сақлашни маслаҳат берар эдим. У бу борада жуда яхши. Жанг вақтида Умар бошини пастга тушира бошлаётганини сездим, шунда Мераб жуда кучли экани тушундим. Лекин у қўли синганини билмадим. У буни айтгани йўқ", – деди Мендес MMAJunkie нашрига.

Эслатиб ўтамиз, жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва унда Мераб Двалишвили ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. Бу Умар учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг