UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

04 мар 19:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо билан жанг қилишга яна бир номзод топилди

Америкалик боксчи Майки Гарсия шу йилнинг май ойида саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди.

"Биз тафсилотларга аниқлик киритяпмиз. Яқин кунларда сана ва жойни аниқланишига умидвормиз. Май ойида Пакьяога қарши рингга кўтарилишим учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Биз бу тўқнашув учун узоқ вақт ишладик, айниқса ўтган йили. Энди ҳаммасини тугатишга яқин турибмиз. Мен орзиқиб кутаман. Ажойиб кураш бўлади. Бу менинг фаолиятим, мухлислар, умуман бокс учун жуда яхши жанг", - дейди Гарсия.

Маълумот учун, 41 ёшли Пакьяо саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган биринчи ва ҳозирча ягона чарм қўлқоп устаси ҳисобланади. У проф боксда жами 71 та жанг ўтказиб, уларнинг 62 тасида ғалаба қозонган. Еттита жангда мағлубият аламини тотиб кўрган, яна икки жанг дуранг билан якунланган.

Аввалроқ, филиппинлик афсонанинг икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан бокс қоидалари асосида жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг