17 апр 12:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэнни Пакьяо: "Иноуэ менга ўхшайди"
Афсонавий филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо боксда энг муҳим нарса нима эканлиги ҳақида гапирди.
"Менга Наоя Иноуэ ёқади, унинг жанг қилиши маъқул келади. Ҳа, Иноуэ ҳозир ҳаммадан кўра менга ўхшайди.
Айтишим мумкинки, Наоя ҳаммадан яқин, чунки у фаолиятини энди бошлаганида мен Японияга борганман ва Иноуэ мендан тўғри зарбалар, техника ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида сўраган. Мен унга боксда энг муҳими оёқлар ишлашини айтгандим. Оёқларинг яхши ишласа, жуда кўп ишларни амалга оширишинг мумкин дегандим, - деди Мэнни.
Эслатиб ўтамиз, Пакьяо 19 сентябрь куни Лас-Вегасда Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги ўтказиши мумкин. Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ эса 2 май куни Токиода ҳамюрти Дзюнто Накатани билан жанг қилиши керак.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар