UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

05 май 17:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум

Грузиялик аралаш яккакураш устаси Мераб Двалишвилининг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Яқинда АҚШ фуқаролигини олган Мераб дивизион чемпиони Шон О’Мэллига қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг 14 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 306 турнири доирасида бўлиб ўтади. Жангга 2,3 миллиард долларга баҳоланадиган "Сфера" аренаси мезбонлик қилади. 

Мераб Двалишвили айни пайтда Ҳиндистон сафарида бўлиб турибди. Мухлислар билан учрашган Мераб UFC India нашрига интервью берди ва унда Шонга қарши жангини эълон қилди.  

"Сентябрь ойида "Сфера"да Шон О'Мэллига қарши жанг қиламан", — деган Двалишвили.

Бу 2017 йилда UFC промоушенига қўшилган Мераб учун илк чемпионлик жанги бўлади. У ўзининг сўнгги жангини 18 февраль куни UFC 298 турнирида икки вазнда собиқ UFC чемпиони америкалик Генри Сехудога қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. О'Мэлли эса сўнгги жангида 10 март куни UFC 299 турнирида Марлон Вера билан учрашиб, рақибидан реванш олишга муваффақ бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг