UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

24 июл 16:19
Янгиликлар

Ўқ отиш

Мерганларимиз жаҳон чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритишди

Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 45 мамлакатидан 600 нафардан зиёд мерганлар иштирок этаётган мусобақанинг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Юртдошларимиз ҳар икки медални ҳам йигитлар ўртасида 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида қўлга киритишди. Яккалик баҳсларида Вениамин Никитин шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Муҳаммад Камалов, Илҳомбек Обиджонов ва Вениамин Никитин жамоавий дастурда кумуш медаллар билан тақдирланишди.

Қайд этиш жоиз, ўтган йили Мисрда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ёшларимиз жамоавий дастурда иккинчи ўринни қўлга киритишган эди. Бу йил мерганларимиз яккалик дастуридаги медални ҳам терма жамоамиз ғазнасига қўшиб, ўзлари қайд этган натижани янгилашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг