16 июл 10:12
Янгиликлар
Футбол
Месси ЖЧ-2026 финалига чиққанидан сўнг Аргентина мухлисларига мурожаат йўллади
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жаҳон чемпионати финалига йўл олганидан сўнг миллий терма жамоа мухлисларига хитоб қилди.
Аргентина ярим финалда Англия устидан иродали ғалабага (2:1) эришиб, турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлади.
"Бу жамоа бирликда ҳар қандай нарсага қодир. Ушбу футболчилар биргаликда… бу шунчаки ўзгача бир куч. Мухлисларга эса худди Қатардагидек гапни айтаман: "Завқ олинг". Бу жамоа сизни ҳеч қачон уялтириб қўймайди", — дея Мессининг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирди.
ЖЧ-2026 финалида Аргентина Испания билан куч синашса, Англия бронза медаллари учун Францияга қарши майдонга тушади.

Ҳавола :
Фикрлар