UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

22 сен 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мейвезер Асакурага қарши кўргазмали жангдан қанча пул ишлаб олишини айтди

Шу ҳафта афсонавий боксчи Флойд Мейвезер япониялик ММА жангчиси Микура Асакурага қарши кўргазмали жангда рингга кўтарилади.

Америкалик афсона ушбу жанг учун тахминан 20 миллион доллар ишлаб олади.

"Бир дақиқада бир неча миллион. Фақат шу жанг учун 15-20 миллион доллар ишлаб оламан. Бу ажойиб, шундай эмасми? Тўққиз дақиқа, 20 миллион, ёмон эмас!

Кўргазма жанглари менга кўпроқ саёҳат қилиш имконини беради. Кўплаб жойларга саёҳат қилганман, лекин ҳозир мен бутун дунё бўйлаб одамларга хурсандчилик улашяпман.

Японияда ҳақиқий жанг ўтказа олмадим. Лекин уларга шоу ўтказишим ёқади. Бу уларга эски Мейвезерни кўриш учун кичик имконият. Бу ажойиб албатта. Кўргазмали жангларда катта пул топаман. Лекин айтганимдек, ҳеч қандай ҳақоратга тоқат қила олмайман.

Агар улар бирон-бир тан жароҳати етказса, бутунлай кетишимга тўғри келади. Ўзимни қаттиқ калтакланган ёки жазони қабул қиладиган ҳолатга солиб қўймайман. Зарба бермагунимча, намойиш этишда ва завқланишда давом этаман", - деди Мейвезер.

Эслатиб ўтамиз, Асакура билан жанг 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Мейвезер учун бу профессионал фаолиятини якунлаганидан кейинги тўртинчи кўргазмали жанг ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг