UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0

20 авг 12:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мейвезер Пакьяога қарши реванш жанги ҳақида қатъий фикр билдирди

Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши реванш жангининг ўтказилиши борасида тарқатилган хабарга муносабат билдирди.

Куни кеча Пакъяо - Мейвезер ўртасидаги реванш жангининг Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар дунёнинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган эди. 

Албатта, бу хабар ўз-ўзидан тарқагани йўқ. Яқинда ижтимоий тармоқларда Мейвезернинг Яқин Шарқдаги сармоядорлар билан учрашгани ва унда Пакьяога қарши иккинчи жангнинг Саудия Арабистонида ўтказилиши муҳокама қилингани ҳақидаги видео тарқалганди. 

Лекин Флойд маълумотни кескин рад этиб, бу видео эски эканлиги ва ҳеч қандай Пакьяо билан реванш жангига алоқаси йўқлигини айтди. 

"Саудия Арабистонига анча олдин боргандим", - дейди Мейвезер Fighthype нашрига берган интервьюсида. - Ҳа, мен улар билан Саудияда ўз жангларимни ўтказиш масаласида гаплашганман. Лекин бу Пакьяога қарши ўтказиладиган жанг эмасди. Кейин суҳбатимиз фақат бокс жанглари эмас, балки, турли кўнгилочар дастурлар ҳақида борганди".  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг