UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0

27 янв 10:11
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Миллий Олимпия Қўмиталари Ассоциацияси Президенти Аҳмаджоновни табриклади

Миллий Олимпия Қўмиталари Ассоциацияси ва Осиё Олимпия Кенгаши Президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад Ал Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади. Табрикномада жумладан шундай дейилади:

Ўзбекистон МОҚ Президенти 

Жаноб Умид Ахмаджоновга 

Ҳурматли дўстим ва ҳамкасбим, 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентлигига сайланганлигингиз муносабати билан менинг энг самимий табрикларимни қабул қилишингизни сўрайман. 

Ишончим комилки, сизнинг билим ва зеҳнингиз нафақат Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига, балки бутун ўзбек спортига фойдали бўлади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси аллақачон Осиё қитъасида Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва илгари суриш масаласида Осиё Олимпия Кенгашининг энг яқин ҳамкори, тарафдори бўлиб улгурган. 

Ишонаманки сизнинг ушбу лавозимга тайинланишингиз дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди. Масъулиятли лавозимда сизга энг яхши тилакларимни изҳор қиламан ва Осиё Олимпия Кенгашининг доимий мадади ва дўстлигига ишонишингиз мумкинлигини билдираман. 

Энг самимий тилаклар билан, 

Шайх Аҳмад Ал-Фахад Ал-Сабох 

Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва 

Осиё Олимпия Кенгаши Президенти


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг