UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

26 фев 19:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитасида белбоғли кураш вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон белбоғли ва бел олиш кураши вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчановлар иштирок этишди.

 

 Йиғилишда шунингдек, халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Рустам Исоқов ҳам қатнашди. Кун тартибидаги асосий масала кураш федерациялари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кучайтириш ва бир мақсад йўлида бирлашиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат эди.

Чунки, сизга яхши маълум, курашнинг бир қатор турлари бўйича федерациялар мустақил равишда фаолият юритади. Белбоғли кураш, бел олиш кураши, миллий кураш, сирим кураши, шунингдек, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум кураши). Умуман, яккакурашларда спорт федерациялари кўплигини ҳисобга олиб, МОҚ қошида Умид Аҳмаджонов ташаббусига биноан шарқ яккакурашлари департаменти ташкил қилинмоқда. Ушбу федерацияларнинг барчаси ана шу департаментга аъзо бўлиши лозим. 

 

 Учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишни тўғри ташкил қилиш, натижалар самарадорлигини ошириш тизимини яратиш ва хар бир кураш спорт турларини битта мақсад сари бирлаштириш, пировардида эса Олимпия терма жамоалари учун муносиб курашчилар, полвонлар етиштириб беришни таъминлашдан  иборат эди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов федерация вакилларидан, мураббийларидан уларни қийнаётган муаммолар ҳақида сўради. Улар ҳам ўз навбатида спорт турларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар билдирдилар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, учрашувда федерациялар фаолияти танқидий рухда кўриб чиқилди. Бундан буён мамлакатда спорт тараққиётига тўсқинлик қиладиган, ҳалал берадиган шахсларга халқаро меъёрий ҳужжатлар асосида санкциялар қўлланилиши, тегишли чоралар кўрилиши, ҳаттоки умрбод спортдан четлатиш тизими ишлаб чиқилаётганини ҳам МОҚ Президенти маълум қилиб ўтди. Бу борада ҳуқуқшунослар халқаро нормалар асосида тегишли меъёрий ҳужжатларни тайёрлашмоқда.

 

 "Бундан буён спортимиз ривожига тўсқинлик қилувчи "мутахассислар"ни қаттиқ жазолаймиз. Бунинг учун халқаро талабларга мос келадиган алоҳида меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда", - деди МОҚ Президенти.

 Мақсад битта: якдил оила бўлиб, ўзбек спорти ривожини таъминлаш, мамлакатимиз спортининг обрўсини жаҳонда кўтариш ва энг муҳими Олимпия ўйинларига қадар муносиб спортчиларни терма жамоаларимизга етказиб бериш.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг