UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

05 сен 17:17
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Бошқалар

Миллий олимпия қўмитасининг собиқ президенти Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси лавозимига сайланди

Бугун ZOOM платформасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг навбатдан ташқари онлайн ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Rowing&Canoe федерацияси Ижроқўм аъзолари ва мураббийлар иштирок этишди. Тадбирда кун тартибига қўйилган асосий масала федерация раиси Аҳмедов Худоёр Мамажоновичнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, Х.Аҳмедов ўрнига янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, Ижроқўм таркибини қайта кўриб чиқиш бўлди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Х.Аҳмедовнинг аризасини қабул қилишди. Ўз ўрнида Худоёр Мамажанович саломатлиги боис федерация фаолиятини бошқаришга вақт ажрата олмаётгани, ортда қолган 2 йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган ҳамжиҳатликдаги иш учун ташаккур айтиб ўтди. Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон энергетика вазири Султанов Алишер Саидаббасович номзоди қўйилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Султанов номзодини қабул қилишди ва Алишер Саидаббасович Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Султанов Алишер Саидаббасович 1967 йил 29 ноябрь куни туғилган. Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов спорт оиласига бегона эмас. Бу инсон 2017 январь – 2018 январь даври мобайнида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида ўзбек футболига, хусусан аёллар футболини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясини бошқарган. Узоқ йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” бошқарувида фаолият олиб борган. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. 

“Алишер Султанов билан вақтида самарали фаолият олиб борганмиз. 2017 йил Ашхободда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, шу йил Бокуда Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямизга бошчилик қилган ва мамлакатимиз ушбу мусобақаларда юқори натижаларга эришган эди. Ишонаманки, Алишер Саидаббасович мазкур федерация бошқаруви учун муносиб номзод”, – деди МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов.

Шунингдек, Қурбонов Шуҳрат Тўраевич федерация раҳбарининг ўринбосари бўлди. Тадбир давомида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳурматли тадбир иштирокчилари, аввало, барчангизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан табриклашга ижозат бергайсиз. Бугунги пандемия даврида барчангизга саломатлик тилаб қоламан. Муҳтарам Президентимиз айтганидек, бу вирус жуда айёр. Ўзингизни асранг. Биз Худоёр Мамажановичнинг фаолиятидан мамнунмиз. Ушбу спорт турини янада ривожлантириш йўлида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан фаолият олиб бордик. Ортда қолган даврда Худоёр Аҳмедовнинг қилган меҳнати учун ташаккур айтамиз. Асосийси, у биздан узоққа кетгани йўқ. Бу инсон Самарқанддаги каналнинг қурилишига масъуллардан бири. Rowing&Canoe федерацияси вакиллари, бугун Сизларга яхши раҳбар сайланди. Улкан тажрибага эга бўлган мутахассис билан бирга ишлаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шундан сўнг федерация Ижроия қўмитаси ва президиумига кирувчи расмийлар таркибини шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг