UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0

12 авг 09:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Минскдан 7 та медал билан қайтяпмиз, Бекзод Абдураҳмонов ва Ҳасанбой Раҳимовда олтин, Ихтиёр Наврўзовда бронза!

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Александр Медведь соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақада 14 давлатдан 200 нафардан зиёд эркин курашчилар гиламга чиқишди. Улар орасида Ўзбекитон терма жамоаси полвонлари ҳам медаллар учун курашишди. 

Ҳамюртларимиздан Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди. Абдураҳмонов финалда россиялик Сосланбек Будаевни 11:9, Раҳимов эса АҚШ вакили Гейбл Стивенсонни 12:0 ҳисобида енгди. 

-57 кг вазн финалида гиламга чиққан Жаҳонгирмирзо Туробов беларуслик Владислав Андреевга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. -86 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жавраил Шапиев финалда АҚШ курашчиси Натан Жексонга 4:7 ҳисобида ютқазди ва кумуш медаль билан кифояланди.

Аббос Раҳмонов (61 кг), Рио Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов (70 кг) ва Рашид Қурбонов (79 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Қурбонов бронза учун кечган баҳсда яна бир ҳамюртимиз Иса Шапиевни 10:2 ҳисобида таслим этди. 

Турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари:

57 кг

Финал

Владислав Андреев (Беларусь) – Жаҳонгирмирзо Туробов (Ўзбекистон) – 2:1

3-ўрин учун баҳс

Азамат Тускаев (Россия) – Залимхан Магомедсултанов (Россия) – 2:2 (+:–)

Рави Кумар (Ҳиндистон) – Нодар Арабидзе (Россия) – 9:4


61 кг

Финал

Артём Гебеков (Россия) – Хамза Аладжа (Туркия) – 8:4

3-ўрин учун баҳс

Тайлер Графт (АҚШ) – Владимир Егоров (Македония) – 5:0

Аббос Раҳмонов (Ўзбекистон) – Рахул (Ҳиндистон) – 12:1


65 кг

Финал

Ислам Дудаев (Россия) – Ньургун Скрябин (Беларусь) – 6:3

3-ўрин учун баҳс

Селим Козан (Туркия) – Нургази Абдураззоқов (Қирғизистон) – 4:3

Георгий Колиев (Беларусь) – Георгий Секинаев (Россия) – Секинаев рад (+:–)


70 кг

Финал

Магомедмурад Дадаев (Россия) – Бийсултан Арсланов (Россия) – Арслонов рад (+:-)

3-ўрин учун баҳс

Рамазан Рамазанов (Россия) – Эламан Догдурбек Уллу (Қирғизистон) – 9:2

Ихтиёр Наврўзов (Ўзбекистон) – Владимир Данилов (Россия) – 11:2


74 кг

Финал

Бекзод Абдураҳмонов (Ўзбекистон) – Сосланбек Будаев (Россия) – 11:9

3-ўрин учун баҳс

Максим Василоглу (Руминия) – Андрюс Мазейка (Литва) – 10:6

Магомедхабиб Кадимагомедов (Россия) – Сушил Кумар (Ҳиндистон) – 8:7


79 кг

Финал

Магомед Рамазанов (Россия) – Расул Тихаев (Беларусь) – 11:0

3-ўрин учун баҳс

Рашид Қурбонов (Ўзбекистан) – Иса Шапиев (Ўзбекистон) – 10:2

Азрет Улимбашев (Россия) – Мухтар Магомедгаджиев (Россия) – 6:0


86 кг

Финал

Натан Жексон (АҚШ) – Жавраил Шапиев (Ўзбекистон) – 7:4

3-ўрин учун баҳс

Ариф Озен (Туркия) – Омар Зияудинов (Россия) – 8:6

Маҳмуд Озкая (Туркия) – Роман Читадзе (Беларусь) – Читадзе рад (+:–)


92 кг

Финал

Асланбек Сотиев (Россия) – Иван Янковский (Беларусь) – Янковский рад (+:-)

3-ўрин учун баҳс

Василий Павлюченко (Беларусь) – Дмитрий Екименко (Россия) – 10:0

Эрхан Яйлачи (Туркия) – Гурам Черткоев (Россия) – 15:5


97 кг

Финал

Альберт Саритов (Руминия) – Тим Уолтц (АҚШ) – 3:2

3-ўрин учун баҳс

Иброҳим Жифтчи (Турция) – Кевин Гадсон (АҚШ) – Гадсон рад (+:–)

Денис Хроменков (Беларусь) – Амир Базрафсхан (Канада) – Базрафсхан рад (+:–)

125 кг

Финал

Ҳасанбой Раҳимов (Ўзбекистон) – Гейбл Стивенсон (АҚШ) – 12:0

3-ўрин учун баҳс

Жордан Вуд (АҚШ) – Александр Лакеенков (Беларусь) – 10:0

Сослан Хинчагов (Россия) – Сумит (Ҳиндистон) – 6:2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг