UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

21 апр 18:18
Янгиликлар

Бошқалар

“MINSPORT ONLAYN KUBOGI” энди ТВ орқали ҳам ёритилади

Теглар :  MINSPORT ONLAYN KUBOGI
Мамлакатимизда катта аудиторияга эга телеканаллардан бири “Менинг юртим” ёки содда қилиб айтганда, "MY5" телеканали эндиликда киберспортни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Шу мақсадда телеканал билан Esports Uzbekistan федерацияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Ўзининг ранг-баранг кўрсатувлари билан мухлислар меҳрини қозониб келаётган MY5 телеканали юртимизда киберспортни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилди. Бунинг учун улар Esports Uzbekistan федерацияси билан ҳамкорлик қилади.

Икки томонлама келишув доирасидаги илк ҳамкорлик шу кунларда қизғин давом этаётган “MINSPORT ONLAYN KUBOGI”да амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

25 апрелдан 30 апрелга қадар ушбу мусобақа доирасидаги марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар MY5 телеканали орқали эфирга узатилади ва турнирга бағишланган кўрсатувлар ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг