UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

28 апр 07:02
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов йирик ҳисобдаги мағлубият сабабларини изоҳлади

ОЧЛ гуруҳ босқич 5-турида "Ал Ҳилол" (0:3)дан мағлубиятга учраган АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: «Авваламбор Ассалому алайкум. Ўйинга ўтишдан аввал мусобақадаги икки хил таассуротим ҳақида гапирмоқчиман. Ҳали мусобақа тугамади ва бизни охирги турдаги баҳс кутмоқда. Лекин бугунги мағлубиятдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмади. 

Фурсатдан фойдаланиб, ташкилотчиларга гуруҳ босқичини яхши даражада ўтказишаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Хурсанд қиладиган тарафи, нуфузли мусобақада қатнашдик. Бу жамоа учун катта мактаб. Шунингдек, мусобақа давомида доим бизни қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига катта раҳмат айтаман. Иккинчи тарафи, яъни ёқмаган жиҳат бу ўзимизнинг хатолар туфайли кўплаб голларни ўтказиб юборганимиз бўлди. Ҳаёт давом этади. Бу футбол, унда кимдир ютади ва кимдир ютқазади. 

Ўйинга келадиган бўлсак, «Ал Ҳилол» кучли ижрочиларга эга жамоа. Бугун улар ҳақли ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда 40-дақиқагача яхши ҳаракатландик. Лекин рикошет орқали урилган гол ва иккинчи таймдаги тезкор гол жамоага руҳан таъсир қилди».

ОЧЛ. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган АГМКнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг