UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

09 апр 19:15
Янгиликлар

Спорт курашлари

Мўминжон Абдуллаев – Токио-2020 лицензион турнирининг ғолиби!

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Токио-2020 лицензион турнирида терма жамоамиз ўз ҳисобига Олимпиада йўлланмаси қатори мусобақанинг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда.

130 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев мусобақа ғолибига айланди.

Хабар берганимиздек, Мўминжон Осиё қитъаси учун лицензиялар ўйналаётган мазкур мусобақанинг финалига йўлланма олган эди. Маълум қилинишича, унинг финалдаги рақиби Минсеок Ким (Жанубий Корея) жароҳати сабаб финалда гиламга чиқмайдиган бўлди. Шу тариқа Мўминжон Абдуллаев мазкур мусобақанинг олтин медаль соҳибига айланмоқда.

Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида ярим финалда имкониятни бой берган Арам Варданян учинчи ўрин учун курашда туркманистонлик рақибидан устун келиб, жамоамиз жамғармасига бронза медалини тақдим этди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спорт курашлари бўйича терма жамоамизни муваффақиятли старт билан қутлайди ва келгуси дастурларда ҳам ана шундай зафарлар тилаб қолади. Эслатиб ўтамиз, эртага аёллар кураши бўйича Олимпиада йўлланмалари тақсимланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг