UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

30 май 09:05
Янгиликлар

Футбол

"Монца" Италия А Сериясига йўлланмани қўлга киритди

Теглар :  ИталияМонца
Италия Б Сериясининг плей-офф баҳси ҳисобланган "Пиза" - "Монца" учрашуви якунланди.

Икки учрашувдан иборат плей-офф баҳсининг дастлабкисида "Монца" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйинида "Пиза" катта куч билан олдинга ташланди ҳамда илк ўн дақиқаликда иккита гол киритди. Бунга меҳмонлар 20-дақиқада жавоб қайтаришди. 

Иккинчи бўлимда эса улар иккинчи голни ҳам киритишди. "Пиза" эса бир амаллаб 90-дақиқада Мастинунинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармади ҳамда жамоалар экстра-таймларга мурожаат қилишди. 

Қўшимча бўлимларда "Монца" футболчилари тетикроқ эканлиги аён бўлди, уларнинг икки голи жамоани А Серияга йўлланма олишига замин яратди, якуний ҳисоб - 3:4 (умумий 4:6).

Эслатиб ўтамиз, Б Серияни "Лечче" пешқадам сифатида якунлади, "Кремонезе" эса иккинчи ўринни банд этди. Ҳар иккала клуб ҳам А Серия чипталарини нақд қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг